Куннинг илк медаллар жамланмаси аёллар ўртасида фристайлнинг биг-эйр йўналишида ўйналди. Унда Хитой терма жамоаси фристайлчиси Эйлин Гу энг яхши натижа билан Олимпиада чемпиони бўлди.
Бу Хитой фристайли тарихидаги биринчи медаль ҳисобланади. Ҳамюртимиз Лина Черязова 1994 йилги Лиллахаммер Олимпиадасида айнан фристайлда олтин медални қўлга киритган эди.
Биг-эйр йўналишида франциялик Тесс Ледё кумуш медални қўлга киритган бўлса, Швейцария терма жамоаси вакиласи Матильде Гремо бронза медалига эга чиқди.
Фристайл. Биг-эйр. Аёллар
1. Эйлин Гу (Хитой) — 188,25.
2. Тесс Ледё (Франция) — 187,50.
3. Матильда Гремо (Швейцария) — 182,50.