Профессионал бокс мусобақасининг асосий баҳси 66.7 кг вазнда тошкентлик Азим Юсупов ва фарғоналик Дилмурод Усмонов иштирокида ўтказилди.

Ўз вақтида ҳаваскор боксда бир неча халқаро турнирлар ғолиби, Тошкент шаҳар чемпиони бўлган Азим Юсупов 5 раундлик жангнинг биринчи раундидаёқ рақибидан анча устун эканини намойиш этиб, ғолибликка эришди ва профессионал боксдаги ўзининг тўртинчи ғалабасини нишонлади.

Мусобақа жараёнида, шунингдек, Аҳмадбек Мамажонов, Бекзод Сапарбоев, Ҳусан Йўлдашев ўз вазнларида муваффақиятга эришишди.

Спорт тадбири ташкилотчиларидан бири “Ruslan-bohing” промоутерлик компанияси раҳбари Р.Дадабоевнинг билдиришча, ушбу профессионал бокс мусобақаси кўплаб ёшларнинг иқтидорини намойиш қилиш ҳамда ўз имкониятларини синаб кўриш учун муносиб майдон бўлиб хизмат қилди.

 

Вазн тоифаси

  п/п

И. Ф

Ҳудуд

 

И. Ф

Ҳудуд

4 раунд

60 кг

1

Жасурбек Рафиков

Тошкент вилояти

-

Нодир Исроилов

Тошкент

4 раунд

75 кг

2

Бекзод Сапарбаев

Қибрай

 

Раимкул Кучкаров

Чирчиқ

4 раунд

90,7кг

3

Халил Зохидов

Тошкент

-

Аброр Солиев

Чиноз

4 раунд

90,7 кг

4

Хусан Юлдашев

Тошкент

-

Нурилла Мухтаров

Фарғона

4 раунд

90,7 кг

5

Ахмадбек Мамажанов

Наманган

-

Саидулло Эргашев

Тошкент

 

4 раунд

66,7 кг

6

Азим Юсупов

Тошкент

-

Дилмурод Усмонов

Фарғона

Ўзбекистон профессионал

бокс федерацияси Матбуот хизмати.