Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кщра, Ўзбекистон ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинлари директори Ойбек Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, бошыа расмий кишилар қатнашди.
Тошкентнинг 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши юзасидан тузилган шартномага ООК президенти Шайх Аҳмад Аҳ Фаҳад Ал Сабах, ООК вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Иззатбек Жўраев имзо чекди.
Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари янги Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имкониятдир. Ушбу мусобақа давомида юртимизга 5 минг нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда.