Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.
 

Рейтингда ТДЮУ 1000 дан ортиқ халқаро университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткич билан университет мазкур рейтингда мамлакатимиздан иштирок этган 12 та олий таълим муассасалари ўртасида энг юқори натижани қайд этди.

THE “High Impact Rankings”нинг 7 та йўналишида иштирок этган университет уларда қуйидаги натижаларни қайд этди: 

- SDG 4: Quality Education — 201-ўрин;

- SDG 5: Gender Equality — 401-ўрин;

- SDG 8: Decent Work and Economic Growth — 201-ўрин;

- SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure — 401-ўрин;

- SDG 10: Reduced Inequalities — 401- ўрин;

- SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions — 201-ўрин;

- SDG 17: Partnerships for the Goals — 401-ўрин.

Тошкент давлат юридик университети

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими