Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини барпо этиш бўйича ишлар 2017 йилда бошланган бўлиб, мазкур йўналиш 5 та бекатдан иборат. Умумий узунлиги 6,2 километр бўлган мазкур ер усти метроси орқали йўловчилар «Буюк ипак йўли» бекатидан тўғридан-тўғри Сергелига бора оладилар. Ушбу йўналиш бир кунда қарийб 35 минг йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Айни кунларда, пойтахт электр тармоқлари корхонаси мутахассислари иштирокида Сергели туманининг Ҳалқа йўлидаги Қўйлиқ-1 мавзесида янги барпо этилган ер усти метроси атрофида муҳофаза зонасига тушган «Тепличный» подстанциясидан чиқувчи фидр Титан-1, Титан-2 узатмасидан таъминланувчи қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини бошқа жойга кўчириш (демонтаж) ишлари олиб бориляпти.

Бундан ташқари, соҳа ходимлари томонидан эртаю кеч Тошкент ер усти метросининг Сергели йўналиши бўйича 24 километрдан ортиқ ер ости кабель тармоқлари янгисига алмаштирилиб фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, «Тепличный» подстанциясидан чиқувчи фидр Титан-1, Титан-2 узатмасидан таъминланувчи қуввати 10 кВ бўлган ТП-3929-сонли трансформатор подстанцияси орқали ҳудуддаги «Қўшқўрғон» ҳамда «Асробод» МФЙларидаги аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари электр энергияси билан таъминланади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарида аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар тизимли, белгиланган режаларга мувофиқ бажариб келяпти, деб хабар беради «Hududiy elektr tarmoqlari» АЖ матбуот хизмати «Toshkent shahar ЕТК» AЖ маълумотига таяниб.