Жорий йилнинг 24 февралидан 4 мартига қадар Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда 25 мамлакатда энг кучли қиличбозлар келиши кутиляпти.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортнинг бу турига қизиқиш кучайди ва қиличбозларимиз халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Шундай экан, бу сафар ҳам улардан ғалабалар кутиб қоламиз.