Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун, 23 октябрь куни соат 04:51да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Шайхонтоҳур» МФЙ, Зулфияхоним кўчаси 21-уйда жойлашган рестораннинг том қисми ёнғин чиққан.

Хабарга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:54 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да ўчирилган.

Ёнғиндан рестораннинг 200 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ходиса оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. 

Ёнғиннинг зарари аниқланмоқда.