Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, бугун қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Янгиҳаёт: “Жалоир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод: “Товкентепа” МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод: “Отчопар” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой: “Конституция” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб, вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.