Мазкур эълон ИИВ Киберхавфсизлик хизмати томнидан ўрганилганда уни жойлаштирувчи шахс 15 ёшли ўқувчи А.А. бўлиб чиқди.

8-синф ўқувчиси бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини тан олди.

 Савдо платформасининг бош директори эълон бир неча дақиқадан сўнг блокланганини маълум қилди. 

Мутахассис фойдаланувчилардан эълонларни жойлаштиришда барча маълумотлар тўғри ва ҳаққоний бўлишига эътибор қаратишларини сўради.