Университетда фаолият юритаётган эпидемиология ва биокимё йуналиши бўйича дунёнинг етакчи олимлари — эпидемиолог Маргарет МcДональд, тиббиёт мактабининг халқаро тиббий таълим дастурлари директори, ички касалликлар шифокори, профессор Майкл Елники ҳамда биокимё бўйича молекуляр биология фанлари номзоди биолог олим Салим Хон дастлаб Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шодмонов қабулида бўлдилар.

Мулоқот давомида ТТА ва Питтсбург тиббиёт олий ўқув юртилари ўқув жараёнини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Маълумот учун, 1787 йилда ташкил этилган Питтсбург университети 17 та коллеж ва мактабдан иборат бўлиб, унда 35 мингдан зиёд талаба таҳсил оляпти. Питтсбург университетининг тиббиёт факултети AҚШнинг енг яхши тиббиёт ўқув масканлари қаторига киритилган.

Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари билан америкалик олимларнинг суҳбати, айниқса, сермазмун кечди. Меҳмонлар Тошкент тиббиёт академияси илмий педагогик жамоасининг ўқитиш методикаси ва академия кафедраларидаги амалий жараёнлар билан яқиндан танишди. Клиник базалар ишини бориб кўрдилар.

Америкалик олим, эпидемиолог Маргарет МcДоналд ташриф таассуротлари ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

Машкур ташрифнинг дастлабки кунида Тошкент тиббиёт академияси билан Питтсбург университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мемомрандуми имзоланди. Питтсбург университети делегацияси юртимизда 23 майга қадар бўлади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси маълумотига таяниб.