AAHCI президенти йиғилиш қатнашчиларини ўз уюшмаси фаолияти, шунингдек, тиббиёт университетлари билан биргаликда COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.
Унинг сўзларига кўра, AAHCIнинг асосий вазифаси илғор тажриба алмашиш орқали тиббиёт университетларида таълим сифатини ошириш мақсадида АҚШ ва хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт ўқув юртлари ўртасида амалий алоқаларни ўрнатишдир.
У Ўзбекистон томонининг ички тиббий таълим тизимини модернизация қилиш истагини қўллаб-қувватлади ва бирлашма АҚШнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ТМА ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Стивен Кантер Америка томони AAHCI аъзолиги учун ТМА аризасини ижобий кўриб чиқмоқчи эканлигини билдирди.
TИУВ ректори Ҳабибулла Оқилов онлайн учрашув иштирокчиларини Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ривожланишининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, амалга оширилаётган тезкор карантин тадбирларининг роли ва аҳамияти билан таништирди. Мамлакатимизда коронавирус қайд этилган дастлабки кунларданоқ ҳукуматимиз томонидан кўрилган самарали чоралар туфайли республика вируснинг кенг тарқалишига қарши тура олганлиги таъкидланди.
TMA ректори Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизими тўғрисида тақдимот қилди. У ҳукуматимиз томонидан соҳани ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди.
1969 йилда ташкил этилган AAHCI тиббиёт соҳасидаги етакчи илмий марказларни бирлаштиради. Ушбу ташкилотга АҚШнинг 86 та университети, жумладан, Стенфорд, Калифорния, Пенсилвания ва 56 та хорижий ўқув муассасалари киради.
Уюшманинг асосий вазифаси унинг аъзоларига соғлиқни сақлаш тизимининг ўзгариши, мослашиши ва гуллаб-яшнаши жараёнида замонавий бошқарув усулларини амалга ошириш ва барқарор ривожланиш сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Шунингдек, ютуқларни фаол тарғиб қилиш, учрашувлар ва нашрларни ташкил этиш ҳамда тадқиқиотлар ва таҳлилларни рўёбга чиқаришда кўмаклашади.