Божхона органлари томонидан юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, шунингдек товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларини нотўғри таснифлаган ҳолда товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан бир қатор ҳуқуқбузарлик товарлари фош этилди.
Жумладан, хориждан божхона постига келтирилган «томчилаб суғоришда фойдаланиладиган шланг» товарлари кўздан кечирилганда, юк эгалари мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларини нотўғри таснифлаганлиги аниқланди.
Натижада, қиймати 214 млн. сўмлик 1350 метр “ шланг «товарлари вақтинчалик сақловга олинди.
Навбатдаги ҳолатда эса, хориждан келтирилган 65 турдаги товалар божхона кўригидан ўтказилганда, 50 млн. сўмлик 2 турдаги 1410 дона ҳисоблагичлар ҳамда плитка ушлагичлар божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги аниқланди.