Фуқаро А.А муаммо ечимининг ноқонуний йўлларини излаб ходимга 3 кун давомида автомашинани жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига унга 300 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.

ЙПХ инспектори ушбу ҳолатда фуқарога пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, унга тўхтовсиз пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармасига мурожаат қилади.

Ҳолат юзасидан 11 январь куни соат 17:30 ларда ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари, туман прокуратураси ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро А.А. ни ЙПХ инспекторига 300 АҚШ доллари ҳисобида 3 миллион сўм пулни пора сифатида бераётган вақтда қўлга олишади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати