Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилади.

Анъанавий форум республика бўйлаб екскурция фаолияти соҳасидаги мутахассисларни бирлаштиради ва фикр алмашиш, баҳсли масалаларни ҳал қилиш ҳамда янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ажойиб майдон бўлиб хизмат қилади.

Йиллик форумнинг асосий мавзуси «Екскурция фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар» деб номланади.

«Ўзбекистон гидлари форуми – 2023» ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш учун ўзига хос туртки бўлиб, экскурсиялар ҳамжамиятига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.