Табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш холатлари асосан, Давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилаётганлиги ачинарли ҳолат.
Жумладан:
Хоразм вилояти “Хоразм оҳак тайёрлов” МЧЖга қарашли оҳак цехи газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний уланган ва давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,447 млрд. сўмни;
Қашқадарё вилояти “Қарши транс люкс” ХКга қарашли 1 гектар майдондаги ва фуқаро Салимов Обидга қарашли 0,6 гектар майдондаги иссиқхона хўжаликларида ҳам табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинган, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 0,945 млрд. сўмни;
Навоий вилояти “Филмари” МЧЖга қарашли оҳак цехи газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний уланган ва давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 0,367 млрд сўмни ташкил этган.