Харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1 фоиз кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб боряпти. Хусусан, мазкур тизим амалиётга жорий этилганидан сўнг Тошкент вилоятида кешбек олиш учун 40 минг 245 та QR-кодли чек рўйхатга олинди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жами кешбек бўйича тўпланган маблағ 923 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Солиқ” мобил иловасида 473 дан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти солиқ органи ходимлари томонидан харидорларга чек ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилгани ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши тўғрисида тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар берилмоқда.