Фестиваль иштирокчилари Бўстонлиқ туманидаги энг йирик ёшлар оромгоҳида, Чимён қишлоғидаги «Ёшлар оромгохи»да жойлашади, бу ерда мусобақа иштирокчилари учун асосий спорт майдончалари ташкил этилади.

Иштирокчиларни илиқ кутиб олиш учун ташкилотчилар томонидан замонавий ва миллий мусиқа-фольклор жамоаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миллий оркестрини жалб қилиш режалаштирилган.

Мусобақада иштирокчилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш учун фестиваль йўналишлари ва спорт майдонларида тегишли идоралар жалб этилади.

Фестиваль ташкилотчилари: Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ва Қишки спорт турлари ассоциацияси.