Ҳайдовчининг ҳужжатларини текширган ЙПХ инспектори ундан юк хонани очишни сўрайди. У ерда уч дона ов қуроли ва ўқлар бўлиб, қуроллардан фақат биттаси учун ҳужжат борлиги, қолган иккита ов қуролини сақлаш ва олиб юриш учун тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқланди.

ЙПХ инспектори ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, олинган ашёвий далиллар билан бирга туман ички ишлар бўлимига топширади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.