Вилоятда жорий йилнинг 19 октябридан ижтимоий соҳа объектлари, 21 октябридан бошлаб кўп қаватли турар-жой биноларини мунтазам иситишга киришилади. Бу ҳақида вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинган, деб ёзилди ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

Ҳозирда марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш мақсадида қозонхоналардан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракатини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.