Бунинг учун 24 минг 478 тонна картошка уруғи зарур бўлиб, унинг 4 700 тоннаси Голландиядан олиб келинаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев, вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов, барча туман-шаҳар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, фермерлар, кластер раҳбарлари, Голландиянинг АGROVER компаниясининг ҳудудий вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирокида Зангиота туманида ўтказилган семинарда мазкур масалалар кўриб чиқилди.
— Тажриба тариқасида вилоятимизнинг Бўстонлиқ, Юқоричирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Зангиота, Паркент тумани миришкорларининг картошка етиштиришдаги ютуқларини астойдил ўрганаяпмиз, — дейди Улуғбек Узоқов. — Масалан, Бўстонлиқ туманида 1 гектар ер майдонига қадалган уруғ, ёмғирлатиб суғориш тизими жорий қилинган майдонларида 30 тоннагача, оддий усулда суғориладиган ерларда 20 тоннагача ҳосил олишаяпти. Бу ўртача икки баробар кўп ҳосил ва даромад дегани.
Тадбирда шунингдек, фермер ва кластер раҳбарларига картошка уруғи ва мавсумда ер майдонларини тайёрлаш, экиш схемаси, суғориш, маҳсулотнинг йиғим-терим ишлари ва уни сақлаш жараёнлари ҳақида ҳам алоҳида тавсия ва тушунтиришлар берилди.
АGROVER кластери таркибига кирувчи корхоналар томонидан бир йилда 1 минг 342 гектар майдонда турли картошка навлари етиштирилади, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.