Тошкент вилояти Кенгаши халқ депутатлари қарори билан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 1 куб метр сув учун ҚҚСсиз тарифлар қуйидагича белгиланган:

— жисмоний шахслар учун ичимлик суви — 3100 сўм (аввал 2600 сўм), оқова сув хизмати — 1500 сўм (аввал 1300 сўм);

— бюджет ва тижорат ташкилотлари учун ичимлик суви — 16 000 сўм (аввал 15 000 сўм), оқова сув хизмати — 4000 сўм (аввал 3000 сўм).

Тошкент вилоятида совуқ сув ва канализация тарифлари сўнгги марта 2025 йил ёзида оширилган. Ўшанда аҳоли учун тарифлар 30 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 60 фоизга кўтарилган.