Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари Х.Очилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор вилоятларда бўлиб, жойлардаги реал ҳолатни ўрганмоқда.
Жумладан, ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида бўлиб, мутахассислар билан учрашган ҳолда пилла етиштиришда тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш, ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш соҳалари ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Жорий йилда вилоят бўйича 80 гектар майдонда янги тутзорлар ташкил қилиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун яна 5 мл 954 минг туп тут кўчатларини ерга қадаш режалаштирилган.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ахборот хизмати.