Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22,51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришаяпти.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.
Мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда “Covid 19» касаллиги борлиги аниқланган.