Бугун, 3 октябрь кунидан бошлаб, 3М-сонли “Халқаро аэропорт” бекатини кўприк йўли орқали Яккасарой туман ИИБ бекати билан боғловчи 2 та микроавтобуслар ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди.

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги таъмирланаётган кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланган эди. Шу муносабат билан 10 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди.