«Профессионал бокс кечаси»нинг марказий жанги "BeFit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов (2-0, 2 КО) озарбайжонлик Рауф Агаев (31-7, 14 КО) ўртасида WBC минтақавий камари учун бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов бокс оқшомида WBC Asia камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби ким бўлиши борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ажойиб бокс оқшомида Достон Турдиев, Рустам Эргашев, Беҳруз Раҳмонов, Жўрабой Зокиров, Шукрулло Воҳидов каби профессионал боксчиларимиз рейтинг жангларида иштирок этиши режалаштирилган.

Мусобақанинг кўз уриштириш, вазн ўлчаш маросимлари 28 май куни пойтахтимиздаги “Hyatt” меҳмонхонасида ўтказилади.

Ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Мусобақага келиш, уни томоша қилиш бепул. Албатта, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда. Биз сизни профессионал бокснинг бетакрор жангларини томоша қилишга чорлаб қоламиз.