Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.