Бу ҳақда Veolia Energy хабар берди.
Мазкур жараён давомида тармоқлар юқори босим остида механик мустаҳкамлик ва зичлик бўйича текширилади. Синовлардан асосий мақсад — халқаро хавфсизлик стандартлари асосида янги иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд нуқсонларни аниқлаш ва қиш мавсумида аҳолига барқарор иссиқлик етказиб беришни таъминлашдан иборат.
Мутасадди ташкилотлар ҳайдовчилар, пиёдалар, шунингдек, маъмурий ва турар жой биноларида яшовчи фуқаролардан эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.
Шунингдек, иссиқ сув таъминоти бўйича қуйидаги жадвал эълон қилинди:
- 24–31 март кунлари — синовлар вақтида иссиқ сув таъминоти қисқа муддатга ўчирилади;
- 1 апрелдан 1 майгача — синовлар иссиқ сувни ўчирмаган ҳолда давом эттирилади.
Туманлар бўйича манзиллар ва аниқ саналар билан бу ерда танишишингиз мумкин.