Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ю. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 9 тонна этил спиртини фуқаро В.Л. бошқарувидаги “МАЗ” русумли юк автомашинасида олиб келиб, фуқаро И.А.га 164,9 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1 моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.