Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 7 октябрь куни кеч соат 22:10 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган И.И. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинаси; ҳайдовчи (аёл) 1990 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинаси; ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситаси; ҳайдовчи 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситаси; ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Х.Ҳ. бошқарувидаги “Yutong” русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларга амал қилишларини ҳамда тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.