Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса шу йилнинг 08 февраль куни соат тонги 07:15 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги “BYD” ҳамда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувида бўлган “Yutong” русумли автобуси ўзаро тўқнашган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.