ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун соат 06:51 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙ, ТХАЙ кўчасида 147-сонли “Чорсу бозори" ва "Чинни бозор” йўналишида ҳаракатланган “Мерcедес-Бенз” русумли автобуснинг матор қисмида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига соат 07:00 да етиб борган.
Ёнғин экипаж боргунга қадар бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин йўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган. Ёнғин тахминан электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.