Кеча Mирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида жойлашган ҳонадонларнинг бирида, уй эгалари томонидан конализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқур ўпирилиб тушди ва бир фуқаро тупроқ остида қолиб кетди.

Ҳодиса бўйича хабар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кеча соат 19:13да келиб тушди.

Шунга кўра зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилди.

Бемор тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.