Аниқланишича, ўзларини «кўча безориси« сифатида таништирган икки шахс Шайхонтоҳур туманида бир фуқарони калтаклаб, унга тан жароҳати етказган. Сўнгра жабрланувчини куч ишлатиб автомобилга ўтқазиб, номаълум манзилга олиб кетган ва пичоқ билан қўрқитиш орқали 1700 доллар миқдорида маблағ талаб қилган. Пуллар жабрланувчининг оила аъзолари томонидан топширилганидан кейингина у қўйиб юборилган.
Бироқ товламачилар бу билан тўхтаб қолмай, бир неча кундан кейин яна 1400 доллар, кейинчалик эса қўшимча 1600 доллар беришни талаб қилишган. Тезкор ҳаракатлар натижасида гумонланувчилар қўлга олинди ва улардан бири учрашувга совуқ қурол (пичоқ) билан келганини тан олди.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурмуҳаммад ва Санжар исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «в« банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.