KfW 80 фоиз Германия федерал ҳукуматига (20 фоизи — федерал ҳудудларга) тегишли бўлган банклар гуруҳидир.

Гуруҳда халқаро молиялаштириш бўйича қуйидаги бўлинмалар фаолият юритади:

KfW IPEX-Bank халқаро лойиҳалар ва экспортни молиялаштириш учун жавобгардир;

DEG — KfWнинг шуъба корхонаси бўлиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга сармоя киритадиган компанияларни молиялаштиради ва маслаҳат беради;

KfW тараққиёт банки — Германия ҳукумати номидан бутун дунё бўйлаб молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суради.

Тошкентдаги офис хорижий давлатнинг иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича давлат ташкилотининг ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади, деб хабар беради «Дунё» АА.