Ҳаво сифати индекси 300 дан ошса, "хавфли" деб аталади. Тавсифга кўра, ушбу даража барча учун жиддий зарар келтириши мумкин бўлган сифат кўрсаткичи ҳисобланади.

"Жуда носоғлом" даражага 

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг билдиришича, пойтахтда атмосфера қуйи қисми заҳарли тутун билан муаллақ ўралиб турибди. "Бу, тахминимча, кўпроқ кўмир ёқиш ва бошқалар таъсирида ҳосил бўлди", — деди у.

Соат 10:00 га келиб, сифат кўрсаткичи "жуда носоғлом" даражага тушди.