Бугун, 14 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Ҳодиса соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган. Унда 2000 йилда туғилган  Д.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли ҳамда 1972 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги MAN A22 русумли йўловчи ташувчи транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи тан жароҳати олган.  Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.