Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, барқарор илиқ баҳор об-ҳавоси кузатилаётгани сабабли марказлаштирилган иситишга бўлган эҳтиёж камаймоқда.

Иситиш мавсумини якунлаш бўйича қарор об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган. Шу билан бирга, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида байрам кунлари давомида иссиқлик таъминоти сақлаб қолинади.

Бу эса турар жой биноларида ҳароратнинг кескин ўзгаришини олдини олиш ва муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, мазкур жараён коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини беради.

Қайд этилишича, байрам кунлари шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишлайди. Об-ҳаво ва иссиқлик таъминоти тизимлари доимий назоратда бўлиб, зарурат туғилганда тезкор чоралар кўришга тайёр ҳолат сақланади.