Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Тошкент ИЭМда инвестиция лойиҳаси доирасида иккита газ турбинаси қурилмалари бунёд этилмоқда. Айни кунларда газ турбинаси таъминот суви ва буғ қувурлари учун металл конструксияли эстакада ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Туркиянинг “Çалик Энержи” компанияси бош пудратчилиги асосидаги мазкур лойиҳанинг умумий қуввати 64 МВтни ташкил этади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига 515 млн кВт/соат электр энергияси, 630 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада, 219 минг куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.