Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 2001 йилда туғилган фуқаро харидорга калибри 5×45 миллиметр бўлган 22 дона жанговар ўқни сотган вақтда ушланган. Ашёвий далиллар белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланишича, ушланган шахс муқаддам Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи лавозимида ишлаган. Тезкор суриштирувлар жараёнида у ушбу ўқ-дориларни аввал бирга хизмат қилган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўмга сотиб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.