Таъкидланишича, ёнғин "Иноқобод" МФЙ, Янги замон кўчасида жойлашган Greenwich МЧЖга тегишли қурилиш биносида юз берган.
Ёнғин рўй бергани ҳақида туман ФВВга 11:45 да хабар келиб тушган. ФВВ ўт ўчириш таркиби ҳодиса жойига 11:50 да етиб борган. Айни вақтда ёнғин бартараф этилган.
Маълумотларга кўра, лак бўёғи ёнган, ёнғин 15 м² майдонни эгаллаган, жабрланганлар йўқ.
Ёнғин жойига Миробод тумани ФВБ раҳбарияти ва ходимлари ҳамда туман ИИОФМБ рахбарияти ва ходимлари чиқишган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.