Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, улар Шайхонтоҳур туманидаги яшаш манзилида қўшимча қурилмалар ва дастурий воситалардан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда махсус сайт орқали ноқонуний криптовалюта айланмаси билан шуғулланган.

2025 йил июль ойидан 2026 йил январга қадар 793 минг USDT миқдорида операциялар амалга оширилган.

Тадбир давомида гумонланувчилардан 1 дона компьютер жамланмаси, 22 та уяли телефон, 3 та SIM-карта ҳамда 229 та турли банк пластик карталари олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.