Саккиз кун давомида дунёнинг энг номдор дзюдочилари жами 14 та вазн тоифасида жаҳон чемпионати медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади

Айни пайтда жаҳон чемпионатида иштирок этиш истагини билдирган ва буни расман тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди. Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида Тошкентга келиши қайд этилган дзюдочилар сони эса 567 (307 эркак, 260 аёл) нафарни ташкил этяпти. 

Япония, Бразилия, Франция, Грузия, Германия, Венгрия, Италия, Мўғулистон, Қозоғистон, Нидерландия, Жанубий Корея, Испания, Украина сингари дзюдо терма жамоаси кучли ҳисобланган давлатлар илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибларини эълон қилиб улгуришган.