Бу тўғрисида Ўзбекистон президентининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда таълимнинг келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.
Филиалда таълим Россия қонунчилигига мувофиқ, Санкт-Петербург давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланган таълим стандартларига мос равишда рус тилида олиб борилади.
Битирувчиларга Ўзбекистоннинг олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Университет дипломи берилади.
Янги университет бу йил биринчи талабаларни қабул қилишни режалаштирилмоқда.
Ҳужжат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.