Лойиҳанинг бош тадбири – "Миллий боғ" сайилгоҳида ўзбек ва жаҳон спортининг юлдузлари иштирокида ўтди, дея хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси. Оммавий флешмоб шаҳримиз меҳмонлари ва минглаб спортсевар ёшлар учун унутилмас воқеликка айланди. Ушбу тадбир Тошкентнинг тинчлик ва дўстлик ришталари туташаётган дунё спорти пойтахтига айланиб бораётганини яна бир карра кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳри жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари сайёрамизнинг энг нуфузли, обрўли халқаро тузилмаларидан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22 саммитига мезбонлик қилади. Саммитда 15 давлат етакчиси, ўндан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг кўзга кўринган эксперт ва таҳлилчилари, сиёсатшунослар иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит доирасида шунингдек, юртимизнинг турли ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий, маданий мавзуларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.