Учрашув кун тартибига ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги саноат соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини қамраб олган масалалар киритилган.

Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ мамлакатлари тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланиши кутилади.

Бундан аввалги учрашув 2021 йил 16 июлда Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтган, деб хабар беради «Дунё» АА.