Кеча, 8 февраль куни Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига соат 18:30 ларда қувур ёрилгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, Олмазор тумани «Университет» маҳалласида «Сув таъминоти» ходимлари аҳолининг мурожаатига асосан, мазкур ҳудудда 600 миллиметрлик қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш учун ҳодиса жойига етиб келган.
Қувур ёрилганлиги бўйича носозликни бартараф этиш жараёнида, «Сув таъминоти» чилангарини тупроқ босиб қолиб вафот этган. Марҳум Олмазор тумани, 1984 йилда туғилган, Шайхонтохур тумани, Жарариқ маҳалласи, 9-уй, 42-хонаданда яшаган, Тошметов Камолиддин Носирович экани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича тергов-тезкор гуруҳи аъзолари келиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.