"17 март куни соат 21.00 атрофида “Chevrolet Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси транспорт воситасини Чилонзор туманида бошқариб бораётган вақтида унинг ичидаги аёл машина салонидан тана қисмини чиқариб ҳаракатланган", дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми ("Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди.