ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, марказга татбиқ этилган Интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради. Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобил йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.
Тадбир жараёнида, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан йўл-патруль хизматига 20 дона, патрул пост хизмати учун махсус жиҳозланган 20 дона “Кобалт” русумли янги хизмат автомобиллари топширилди. Ушбу кобалтлар ишлаб чиқарувчи томонидан махсус воситалар билан жиҳозланган бўлиб, уларга ўрнатилган камералар, вазиятлар марказига интеграция қилинган.
Ушбу автомашиналарда ўрнатилган замонавий камералар қидирувдаги шахслар, олиб қочилган транспорт воситалари, жамоат хавфсизлигига таҳдид қолувчи ҳолатлар ҳақида марказга хабар юбориш имконияти мавжуд. Марказ эса бир вақтнинг ўзда барча хизмат автомобилларидаги камераларни масофадан туриб бошқариши мумкин.