Яккасарой туманида оилавий корхона биносининг газ ҳисоблагич ускунасини алмаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) “Q-M.” оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини, юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига А.О.дан 101 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.