Тадбир 30 мингга яқин қатнашчи иштирокида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида ўтказилиши режалаштирилган.
Югуриш мусобақалари Тошкентдаги 3 та манзилда – “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ҳамда “Humo arena” мажмуасида старт олади. Оммавий марафон 3 км масофада ўтказилади ва унда профессионал спортчилар иштирок этмайди.
Хусусан, “Humo arena” мажмуасида талаба ёшлардан иборат гуруҳ жамланса, “Ашхобод” боғида 1,5 км масофага югурадиган оилавий иштирокчилар йиғилади. Тажрибали югурувчилар учун "Янги Ўзбекистон" боғида 12 км масофа кўзда тутилган.
Оммавий югуриш 3 км масофада ўтказилади ва унда профессионал спортчилар қатнашмайди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.